Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар боришни истовчи энг оммабоп мамлакат Россия бўлиб қолмоқда
23.08.2017 12:51,  
9

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Миграция жараёнлари жамоатчилик фикри кўзгусида» мавзусида сўров ўтказди, деб ёзмоқда УЗ24 нашри.

Сўровда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида яшовчи 18 ёшдан ошган жами 1 минг 100 нафар фуқаролар (уларнинг 49,4 фоизи эркаклар ва 50,9 фоизи – хотин-қизлар) иштирок этди.

Сўралганларнинг умумий миқдори минтақалар ўртасида уларда яшовчи аҳолининг сонига мутаносиб тақсимланди ва қуйидагичани ташкил этди: Қорақалпоғистон Республикасида – 5,7 %; вилоятларда: Андижон – 9,2 %, Бухоро – 5,7 %, Жиззах – 4,0 %, Қашқадарё – 9,5 %, Навоий – 3,0 %, Наманган – 8,2 %, Самарқанд – 11,3 %, Сурхондарё – 7,5 %, Сирдарё – 2,5 %, Тошкент – 8,9 %, Фарғона – 11,1 %, Хоразм – 5,5 %; Тошкент шаҳрида – 7,9 %. Сўралган фуқароларнинг 50,5 фоизини шаҳарликлар, 49,5 фоизини қишлоқликлар ташкил этди.

Сўров натижаларига кўра, мамлакат фуқароларининг мутлақ кўпчилиги (97,1%) ўз келажагини Ўзбекистон билан боғлайди. “Сизда Ўзбекистон Республикасини тарк этиш ва доимий яшаш учун бошқа мамлакатга кетиш истаги борми?” деган саволга сўралганларнинг 1,5 фоизи “ҳа”, 97,1 фоизи “йўқ” ва 1,4 фоизи “жавоб беришга қийналаман” дея жавоб беришган.

"Сиз доимий яшаш учун қайси мамлакатга боришни истардингиз?" саволига берилган жавобларга кўра эса, Россия Федерацияси аввалги йилларда бўлгани каби ўзбекистонликлар учун  энг оммабоп мамлакат бўлиб қолмоқда. 2017 йилда бу мамлакатга боришни истаганлар 43,8 фоизни ташкил этди. Бу тил билиш борасидаги тўсиқларнинг йўқлиги, оилавий ва маданий алоқалар, таълим тизимларининг ўхшашлиги, менталитетнинг яқинлиги каби омиллар билан изоҳланади.

Тадқиқ қилинаётган даврда АҚШга кўчиб бориш истагидагилар сони ўсган. Хоҳловчиларнинг асосий қисми Андижон, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолисидир.

Шунингдек, 2017 йилда Ғарбий Европага кўчиб бориш истагини билдирган респондентлар сони қисқарган, бирорта респондент Яқин Шарқдаги бирор бир мамлакатга бориб яшаш истагини билдирмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан