Улуғбек Розуқулов бош вазир ўринбосарлигидан озод этилди

23.08.2017 | Ўзбекистон | 2707

Ўзбекистон президенти Улуғбек Розуқуловни бош вазир ўринбосари ва "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимидан озод қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Розуқулов шунингдек, экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан ҳам озод этилган.

Унинг бўшатилишига "бошқа ишга ўтиши муносабати билан"лиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Мирзиёев шунингдек, бош вазирнинг янги ўринбосари ва шу билан бир вақтда "Ўзагротехсаноатхолдинг" бошқаруви раиси этиб Нодир Отажоновни тайинлаган. У экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексини ҳам бошқаради.