Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори билан "Энергия тежаш миллий компанияси" ташкил этилди
23.08.2017 21:45,  
44

Ўзбекистонда “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилади. Президент 23 август куни имзолаган  “Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бу ҳақда назарда тутилган.

 “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти

– давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

– давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш;

– давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш;

– давлат органлари ва ташкилотларининг харажатларини мақбуллаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархини пасайтириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва энергия ресурслари учун харажатларни қисқартириш ҳисобига бюджет ҳамда ўз маблағларини тежаш;

– фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чораларни амалга ошириш вазифаларини бажаради.

“Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона етказиб берувчисиэтиб белгиланди.

  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни танқидий таҳлил қилиш ва уларни оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича комиссия ташкил этилиб, унга уч ой муддатда:
  • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни танқидий таҳлил қилиш;

уй-жой коммунал хизматларининг бюджет харажатлари, ташкилий-штат тузилмалари ва ушбу соҳадаги инвестиция дастурларини оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан