Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамоққа олинишидан қўрққан Таиланд собиқ бош вазири мамлакатдан қочиб кетди
25.08.2017 18:58,  
7

Олий Суднинг собиқ бош вазир Йинглак Чинаватни қамоққа олиш тўғрисидаги қарори эълон қилиниши ортидан, собиқ бош вазир аллақачон Таиландни тарк этиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди, деб ёзмоқда Telegraph​ агентлиги.

Бугун эрталаб Таиланд суди Йинглак Шинаватрани ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарган эди. Судда собиқ бош вазирнинг ўзи қатнашмаган. Унинг ҳимоячиси Чинаватнинг бетоблиги туфайли судда иштирок эта олмаганини айтган бўлсада, судья собиқ бош вазирни ҳибсга олишга қарор чиқарган.

Суд қарори эълон қилинишидан кўп ўтмай, Чинаватнинг «Таиландликлар учун» партияси аъзоси Reuters агентлиги билан суҳбатда собиқ бош вазир Таиландни тарк этиб бўлганини айтган. Чинаватнинг Таиландни тарк этгани ҳақидаги хабар бошқа манабалар томонидан ҳам тасдиқланган, аммо унинг қачон ва қай тариқа мамлакатдан чиқиб кетганига оид батафсил маълумот берилмаган.

Таиланднинг биринчи аёл бош вазири бўлган Йинглак Шинават 2011 йилда ушбу лавозимни эгаллаган эди. 2014 йилнинг баҳорида ҳарбий тўнтариш орқали Шинават ҳукумати ағдариб ташланган. Шинаватнинг ҳимоячиси собиқ бош вазир бетоблиги туфайли суддан ҳукмни кечиктиришни сўраган. Аммо судья Шинаватнинг касаллигига ишончсизлик билдирган ва уни ҳибсга олишга ордер берган.

Судья Шип Шуламон собиқ бош вазирнинг мамлакатдан қочиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирган эди. Шинаватга нисбатан суднинг сўнгги қарори 27 сентябр куни эълон қилиниши режалаштирилган. Собиқ бош вазирга нисбатан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.

УНинг акаси Таксин Чинават 2001-2006 йилларда бош вазирлик қилган бўлиб, 2008 йилда коррупциявий айбловлар ортидан мамлакатдан қочиб кетган эди. Жума куни Бангкок кўчаларида Йинглак Чинаватнинг минглаб тарафдорлари намойишга чиқишган. Пойтахт кўчаларида собиқ бош вазир тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан