Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайит муносабати билан Москва мактабларида янги ўқув йили бошланиши кечиктирилди
26.08.2017 10:53,  
6

Москва шаҳар таълим бошқармаси тавсияси билан шаҳар марказида жойлашган мактабларда ўқув йили кечроқ бошланадиган бўлди, дея хабар бермоқда Russian Today ​телеканали.

Россияда янги ўқув йили 1 сентябрдан бошланиши одат тусига кирган. Жорий йилда мусулмонларнинг энг йирик байрами бўлмиш Қурбон ҳайити 1 сентябрга тўғри келгани муносабати билан бир қатор мактабларда «Билимлар куни» тадбирлари бошқа кунга кўчирилган.

Москва марказида жойлашган Жоме’ масжидига ҳар йили ҳайит намозини адо этиш учун бир неча ўн минг киши йиғилади. Масжид Европадаги энг катта масжидлардан бири бўлишига қарамасдан, жуда кўп миқдордаги намозхонларни тўлиқ сиғдира олмайди. Ҳар йили ўн минглаб мусулмонлар Жоме’ масжиди атрофидаги кўчаларни тўлдириб намоз ўқишади.

Хавфсизлик юзасидан шаҳар марказидаги айрим кўчалар ёпиб қўйилади. Россия муфтийлар кенгаши вакили Гулнур Газиеванинг маълум қилишича, Москва маориф бошқармаси марказий кўчаларда жойлашган мактабларда ўқув йилини 1 сентябрдан бошламасликни таклиф қилган. Москва шаҳар мерининг хавфсизлик бўйича муовини Александр Горбенко ўқувчилар, ота-оналар ва мусулмонларга қулайлик яратиш мақсадида шундай қарорга келинганини айтган.

Ҳозирча Жоме’ масжиди яқинида жойлашган мактаблардан бири мазкур маълумотни тасдиқлаган бўлса, бошқа бири бу масала ҳамон муҳокама қилинаётганини маълум қилган. Россия муфтийлар кенгаши раиси Албир Кургановнинг айтишича, Билимлар кунини 4 сентябр душанба куни нишонлаш ҳақидаги қарор Москва, Уфа ва Россиянинг бошқа бир қатор шаҳарларида қабул қилинган.

2 миллион мусулмон истиқомат қилиши айтиладиган Москва шаҳрида атиги 4 та жоме масжид фаолият кўрсатади. Мавжуд масжидлар ҳайит ва жумъа намозлари вақтида ҳамма намозхонларни сиғдириш қувватига эга эмас. Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг июнь ойида нишонланган Рамазон ҳайити куни ҳайит намозида жами 250 минг киши қатнашган. Таққослаш учун, Тошкент шаҳрида 5 та православ черкови фаолият олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан