Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нега АҚШда юзлаб ҳайкаллар бузиб ташланмоқда?
26.08.2017 11:03,  
30

12 август куни Шарлотсвилдаги генерал Роберт Ли ҳайкали олиб ташланишига қарши намойишлар вақтида ҳайкал тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Рўй берган нохуш ҳодиса конфедерация ёдгорликлари борасида мамлакат миқёсида баҳс-мунозаралар кучайишига сабаб бўлди. Қуйида АҚШда аслида нималар рўй бераётгани ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Конфедерация нима ўзи?

- Америка Штатлари Конфедерацияси ёки қисқача Конфедерация ибораси 1860 йилда Қўшма Штатлар таркибидан ажралиб чиқиб, алоҳида давлат ташкил этган 11 та жанубий штатга нисбатан ишлатилади.

- Конфедерация таркибига АҚШнинг қуйидаги штатлари кирган: Жанубий Каролина, Миссиссиппи, Флорида, Алабама, Жоржия, Луизиана, Техас

Виржиниа, Арканзас, Теннесси ва Шимолий Каролина.

- Уларнинг асосий мақсади АҚШда қулчиликни сақлаб қолиш бўлиб, бу Американинг шимолий ва жанубий штатлари ўртасидаги фуқаролар уруши бошланишининг асосий сабаби эди.

- Конфедерация штатлари иқтисодиёти асосан қулга айлантирилган африкаликларнинг меҳнати устига қурилган эди.

- 1865 йилга келиб 600 минг кишидан ортиқ одам ҳалок бўлган урушда Конфедерация мағлуб бўлган ва қулчилик бекор қилинган.

Конфедерация ёдгорликлари нима?

- Конфедерациянинг сиёсий ва ҳарбий етакчилари, аскарлари ёки штатлар шарафига қўйилган ҳайкал ва мемориаллар конфедерация ёдгорликлари дейилади.

Конфедерация ёдгорликлари қачон ўрнатилган?

- Конфедерация ёдгорликларини ўрнатиш фуқаролар уруши тугаши билан бошланган. Монументларнинг асосий қисми 1890 ва 1950 йиллар оралиғида ўрнатилган.

Конфедерация ёдгорликлари сони қанча?

- 2016 йилда «Жануб камбағаллари ҳуқуқий маркази» ташкилоти АҚШ бўйлаб конфедерацияга атаб қўйилган 1 503 та жой номлари ва рамзлари борлигини ҳисоблаб чиққан эди.

- Улар орасида монументлар, мемориаллар, ҳайкаллар, мактаб, кўча, округ ва шаҳар номлари бор.

- Шундан 718 таси монументлар ва ҳайкаллар бўлиб, уларнинг 300 таси Жоржия, Виржиния ва Шимолий Каролинада жойлашган.

Конфедерация ёдгорликлари атрофидаги мунозаралар

- Америка жамоатчилиги кофедерация ёдгорликлари борасида иккига ажралган.Ҳайкаллар олиб ташланишига қарши бўлганлар уларни бузиб ташлаш тарихни ўчириш билан баробарлигини иддао қилишади.

- Айримлар конфедерация монументлари жанубнинг шаънини англатиши даъво қилса, бошқалар ҳайкалларни мамлакат тарихидаги қора кунлардан ёдгорлик сифатида сақлаб қолишни ёқлашади.

- Ҳуқуқ фаоллари эса монументлар ирқчилик, сегрегация (жамиятдаги бирор ирқ ёки этник гуруҳни бошқалардан ижтимоий жиҳатдан пастроқ санаш туфайли уларни алоҳида ажратиб қўйиш, дискриминациянинг алоҳида кўриниши, ирқий ёки миллий камситиш) ва қулчиликни муттасил эсга солиб туришини иддао қилишади.

- “Улар оқ танлиларнинг бошқа рангдагилардан устунлигини кўрсатувчи рамзлардир”, – дейишади ҳуқуқ ҳимоячилари.

- АҚШ президенти Доналд Трамп Шарлотсвиллдаги фожиага муносабат билдирар экан, конфедерация ёдгорликларини «ажойиб тарихий мерос намуналари» деб аташи мамлакатда норозилик учқунини янада алангалатди.

- Собиқ президент Барак Обаманинг ўзининг ирқчиликка қарши Нелсон Манделадан иқтибос келтирган твити Твиттер тарихидаги энг кўп “лайк” босилган (ёқтирилган) твит сифатида тарихга кирди. Нелсон Манделанинг қуйидаги сўзларига 4,5 миллион киши «ёқди» тугмасини босган: «Ҳеч ким бошқаларни терисининг ранги, келиб чиқиши ёхуд дини туфайли ёмон кўриб туғилмаган».

Ҳозирги вазият

- АҚШда Конфедерация ёдгорликларини олиб ташлаш ҳаракати 2015 йилда бошланган.

- Жорий йилнинг апрел ойи ҳолатига кўра, 2015 йилдан бери конфедерацияни англатувчи 60 дан ортиқ рамзлар олиб ташланган ёки номлари ўзгартирилган.

- Шарлотсвиллда Маҳаллий ҳокимият шаҳардаги иккита ҳайкални қора мато билан ўраб қўйишга қарор қилган. Қора мато 12 август кунги нео-нацистлар ва ирқчилар намойишига қарши тўпланган оломон устига машина ҳайдалиши оқибатида ҳалок бўлган Ҳизер Ҳеер учун мотам тариқасида ёпилди.

- Мерилендда 18 август куни конфедерацияга оид ёдгорликлардан 4 таси ерга қулатилди. Улар орасида фуқаролар урушида конфедерация армиясини бошқарган генерал Томас Жексонга аталган ҳайкал ҳам бор.

- Техас университетининг асосий кампусида жойлашган учта ёдгорлик – генераллар Роберт Ли, Алберт Жонстон ва Жон Риганнинг ҳайкаллари олиб ташланди. Университет раҳбари мазкур ҳайкалларни ирқчилик ва нео-нацизм рамзига айланганини эътироф этди. 2015 йилда университет ҳовлисидаги конфедерация президенти Жефферсон Девис ҳайкали бошқа жойга кўчирилган эди.

- Шимолий Каролинада 14 август куни намойишчилар Дурҳем суди ташқарисидаги конфедерация аскарининг бронза ҳайкалини бузиб ташлашди. Дурҳем округ шериффи Майк Эндрюс ҳайкални бузиб ташлаганларга нисбатан бузғунчилик бўйича жиноий иш очилишини эълон қилди.

- 14 август куни Флориданинг Геинсвилл шаҳридаги конфедерация аскарларига қўйилган ёдгорлик 113 йил уни ўрнатган «Конфедерация қизлари иттифоқи» томонидан олиб ташланди ва шаҳар четидаги қабристонга ўрнатилди.

- Калифорниядаги Боқий Голливуд қабристонидаги конфедерация монументи 15 август куни унинг эгалари томонидан олиб ташланди. 1925 йилда ўрнатилган ёдгорлик фуқаролар уруши қатнашчилари шарафига қўйилган эди. Қабристонга фақат конфедерация томонида туриб урушда қатнашган фахрийлар ва уларнинг яқинлари кўмильган.

- 17 август куни Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо Нью-Йорк университетининг Шон-шараф залидан генерал Роберт Ли ва генерал Жексоннинг бюстлари олиб ташланишини эълон қилди.

- Оҳаё штати полицияси фуқаролар уруши даврига оид қабристондаги конфедерация монументини бузиб ташлаганларни қидирмоқда. 22 август куни қабристондаги конфедерация аскарига аталганбронза ҳайкал йиқитилиб, қисмларга бўлиб ташланган.

- Кентаки штатидаги Лексингтон шаҳар кенгаши суд биноси олдидаги конфедерация ёдгорликларини олиб ташлаш ҳақида 17 август куни қарор қабул қилди. Шаҳар мери Жим Грей ҳозирча ҳайкалларни қаерга қўйиш бўйича бир қарорга келмаган.

Aljazeera.com сайти асосида тайёрланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан