Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
28.08.2017 00:51,  
11

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф уюштирди, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

Хабарга кўра, Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлаган.

Мирзиёев Ислом Абдуғаниевич қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди, Қуръон тиловат қилиниб ўтганлар хотираси ёд этилди, деб қайд этилган хабарда.

Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Самарқанддаги Ҳазрати Хизр мажмуасида жуда катта ҳажмдаги қурилиш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа лойиҳаси такомиллаштирилиб, мақбара гранит ва мармар билан қопланган. Мақбара пештоқи ва унга туташ айвон миллий нақшлар асосида безатилиб, унга Қуръони Карим оятлари билан бирга Ислом Каримовнинг ҳикматли сўзлари битилган.

Мирзиёев мажмуада олиб борилаётган ишларни мантиқий якунига етказиш, зиёратчиларга тегишли шароитлар яратиш, унга ёндош қабристонни обод қилиш бўйича ўз тавсияларини берган.

2017 йил 27 август. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давом этмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан