Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нон ичига тамаки маҳсулотини беркитиб Истанбулга олиб ўтмоқчи бўлган фуқаролар ушланди
28.08.2017 13:18,  
7

Тошкент халқаро аэропортида икки нафар фуқаро — Ш.Маматсоева ва А.Умаров 1000 дан зиёд қутидаги тамаки маҳсулотларини нон ичига яшириб, Туркия давлатига ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганликлари фош бўлди.

“Тошкент-Аэро” ИБК Ахборот хизмати хабар беришича, фуқароларнинг багажлари Истанбулга парвоз олдидан божхона кўригидан ўтказилганда улар 2 турдаги тамаки маҳсулотларини нонлар орасига бекитишгани аниқланди. Шунингдек, уддабуронлар сигаретларни картон қутилардаги печеньелар орасига ҳамда пойафзаллар ичига ҳам яширишган экан.

alt

© Фото: customs.uz

Шу тариқа, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб ҳамда йўловчи божхона декларациясида қайд этмасдан Ш.Маматсаева 560 қути, А.Умаров эса 500 қути тамаки маҳсулотларини яширинча олиб чиқишга уринишган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан