Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг дала ўқув тактик машғулотларини кузатди
28.08.2017 13:52,  
8

Бугун, 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Самарқандга сафарининг иккинчи кунида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Каттақўрғон” дала ўқув майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайтида хабар берилди.

Бу ерда бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ ҳамкорликда ўзаро тактик ҳаракатини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг мураккаб вазиятларда ностандарт қарорлар қабул қилиш каби мақсадларга қаратилган оператив-тактик машқлари ўтказилди.

Дастлаб, мазкур дала ўқув майдонида қўшинлар томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир бир-бирига боғлиқ бўлган жами жанговар ҳаракатлар, эпизодлар намойиш этилди. Мазкур ўқув машқларини режалаштиришда бугунги замон жангининг муҳим хусусиятлари ўрганилди, қўлланиладиган энг мақбул қурол-яроғ ва ҳарбий техника воситалари белгиланди, муҳими ҳарбий хизматчилар маънавий-руҳий жиҳатдан тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев дала ўқув майдонидаги шароитлар билан танишиб, ўқув-тактик машқи иштирокчилари билан суҳбатлашди. Мулоқот асосини харбий хизматчилар учун янада қулай шароитлар яратиш, уларнинг моддий таъминотини мустаҳкамлаш, дарс жараёнларини янгича усулда олиб бориш, ўқув дастурларини яратиш каби долзарб мавзулар ташкил этди. Шунингдек, ҳарбийларнинг юксак маънавиятли бўлишлари учун юртимизнинг ижодкорлари, адабиётшунос олимлар ва шоирлар билан адабий кечалар, турли учрашувлар ташкил этиш кераклиги қайд этилди.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, яъни зирхли техникалар, артиллерия воситалари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан яқиндан танишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан