Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўқитувчилар пахтага жалб қилинадими? Бу мавзуга ҳали қайтамиз!
28.08.2017 16:22,  
9

Хабарингиз бор, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилги пахта теримига вояга етмаган ёшларни, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ходимларини жалб этишни қатъиян тақиқлагани ҳақида хабар берди

Халқ таълими вазирлиги эса педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмайди, дея расмий баёнот берди. 

Халқаро Пресс-клубнинг республикамиз вилоятлари бўйлаб ўтказган сайёр сессияларида ҳам, хусусан Бухорода ўтган учрашувда ўқитувчиларнинг пахта теримига чиқиши масаласи муҳокама қилинганди. Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев "Шифокорлар ҳам, ўқитувчилар ҳам пахта теримига чиқмайди", деб айтганди aммо...

Блогер Санжар Саид ўз сайтида ёзишича, шу кунларда Самарқанднинг Тойлоқ туманида мактаб директори мажлис ўтказиб, “пахта йиғим-теримига тайёрланиб тураверинглар, бормайдиганлар 800 мингдан пул беради”, деб айтган. Ортидан: “Портал-морталга ёзиб юрманглар, ишдан ҳайдаласизлар”, деган. Ойма-ой кредит тўлаш, икки боласини боқиши керак экан. Бу ҳақда блогерга тайлоқлик бир ўқитувчидан “Фейсбук” орқали хабар келган.

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида Халқ таълими бўлими зиммасига 700 нафардан зиёд теримчини жалб қилиш топширилган. Барча мактаб директоралари, уларнинг ўринбосарлари ва боғча мудиралари отряд бошлиқлари этиб тайинланган. Ўзи пахтача чиқмаганлар ўрнига одам топиши, камига топган одами бошқа ҳудуддан бўлиши керак. Чунки ўқитувчи ва шифокорлардан ташқари тадбиркорлар, завод ва ташкилотлар ишчилари, маҳаллалар ҳам одам чиқариши керак.

“Тўғри, ҳали жўжа саналадиган куз келганича йўқ, эҳтимол подадан олдин чанг чиқармоқчи бўлаётгандирмиз. Аммо куз яқин, ҳукуматнинг ваъдалари қанчалик ҳақиқат эканини, вазирлар, ҳокимлар сўзида қай даражада тура олишини сентябрда кўрамиз. Бу мавзуга ҳали қайтамиз”, деб ёзади Санжар Саид.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан