Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда автобусларда нақд пулсиз тўлов тизими ишлаб чиқилди
28.08.2017 18:30,  
14

Ўзбекистонда жамоат транспортида нақдсиз пул тўлов тизими ишлаб чиқилди. Mахсус автоматлаштирилган тизим ёрдамида нақдсиз пул тўловларини амалга ошириш мумкин. Ушбу янги тизим ўзбекистонлик мутахассислар томонидан Сингапур Technobiz Transpay тизими асосида ишлаб чиқарилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу тизим жамоат транспорт иш фаолияти учун қулайлик яратади. Шунингдек, транспортда видео кузатув ва GPS мониторинг тизимлари эвазига транспортда хавфсизлик таъминланади.

Бундан ташқари, йўловчиларни автобусга чиқиш вақти ҳам қисқаради.

Ўзбекистонликлар икки турдаги, яъни бир мартали ва кўп мартали транспорт карталарни харид қилишлари мумкин. Улар метро кассаларда ва "Тошшаҳарйўловчитранс"нинг чипта сотиш кассалари, почта бўлинмалар ва газета сотиш дўконларида сотиб олиш мумкин.

Шунингдек, чиптани мобил телефонга бириктириш мумкин. Махсус мобил юклама ёрдамида транспорт карта балансини тўлдириш имконияти мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан