Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон павилиони экспо-2017 кўргазмасида энг кўп ташриф буюрилган масканлардан бирига айланди
29.08.2017 11:27,  
7

Ўзбекистон павильони Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган Экспо-2017 кўргазмасида энг кўп ташриф буюрилган павильонлар орасида 7-ўринни олди. Бу ҳақда "Казинформ" хабар бермоқда.

21 августдан 27 августга қадар Экспо-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасига 347 130 киши, яъни кунига ўртача 49 590 нафар одам ташриф буюрган.

10 июндан 27 августга қадар кўргазмага жами 3 126 950 киши ташриф буюрган. Кўргазманинг барча объектларига умумий ташрифлар сони — 25 372 692 бўлиб, хусусан, халқаро павильонларга — 22 334 701 марта, кўргазма объектларига — 3 037 991 марта ташриф буюрилган.

Энг кўп ташриф буюрилган халқаро павильонлар ўнталигида дастлабки учликни Миср, Африка плазаси, Туркия эгаллади. Таиланд 4-ўринда, Озарбайжон 5-ўринда ва Ҳиндистон 6-ўринда қайд этилган. Ўзбекистондан кейинги ўринларда Россия, Япония ва Саудия Арабистони қироллиги жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Эскпо — 2017 халқаро кўргазмаси шу йилнинг 10 июнида очилган бўлиб, 10 сентябрга қадар давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан