Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп БМТнинг Бош Ассамблеясида илк бор нутқ сўзлайдилар
29.08.2017 13:25,  
5

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Дональд Трамп сентябр ойида ўтказилиши режалаштирилган БМТ Бош Ассамблеясида илк бор умумий сиёсий музокараларда иштирок этадилар. 

19 сентябр куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва сессия раиси Мирослав Лайчакнинг чиқишлари орқали музокараларга старт берилади. Тахминларга кўра, музокараларнинг биринчи кунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Дональд Трамп чиқиш қиладилар. Шунингдек, Арманистон, Боливия, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция ва бошқа давлат раҳбарлари ҳам нутқ сўзлайдилар.

БМТ Бош Ассамблеяси иши 25 сентябрга қадар давом этади. Бош Ассамблеянинг сўнги кунида Шимолий Корея ва Сурия ташқи ишлар вазирлари чиқишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеяси — бу умумий сиёсий музокаралар ўтказиладиган халқаро форум ҳисобланади ва Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида ўтказилади. Халқаро сиёсий анжуман давомида БМТга аъзо давлатлар делегация раҳбарлари минбардан дунё ҳамжамияти олдида турган асосий хавф-хатарлар, халқаро ва минтақавий инқирозлар хусусида ўз фикрларини билдирадилар

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан