Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ҳаво ҳарбий кучлари ядровий бомбани синовдан ўтказди
29.08.2017 15:35,  
1

АҚШда B61 такомиллаштирилган ядровий бомба синовдан ўтказилди, деб хабар қилди АҚШ энергетика вазирлиги миллий ядровий хавфсизлик бошқармаси.

B61-12 русумли бомба ядровий жанговар қисмлар билан жиҳозланмаган. Бомба F-15E қирувчи самолётидан ташланган. Синов жараёнида бомбанинг ядросиз функциялари ва самолётнинг бомбани етказиш имкониятлари батафсил ўрганиб чиқилган.

Бу каби синовлар илк бор март ойида Невада штатидаги Неллис полигонида ўтказилган эди. Ўшанда бомба F-16 қирувчи-бомбардимончи самолётидан ташлаб юборилган.

АҚШ миллий ядровий хавфсизлик бошқармаси маълумотига кўра, B61 биринчи бомбани такомиллаштириш жараёни 2020 йил март ойигача давом этади.

B61 бомбаси АҚШнинг ядровий стратегик кучларининг асосий ядровий қуроли ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан