Жанубий Корея Шимолий Корея билан чегарасига бомба ташлади

29.08.2017 | Жаҳон | 3772

Шимолий Кореянинг ракета учиришига жавобан Жанубий Кореялик ҳарбийлар икки давлат чегарасида шошилинч машғулот ўтказди. Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда. Дала манёврлари мобайнида корейс ҳарбийлари бир тоннали МК-84 бомбасини ташлади. Машғулотда АҚШнинг F-15 қирувчи самолётлари парвоз қилди.

Кейинроқ КР ҳукумати АҚШ мамлакатга стратегик мудофаа воситаларини жойлаш имкониятини кўриб чиқаётганлигини маълум қилди.

КХДР учирган ракета 550 км баландликда 2700 кмдан ортиқ масофани учиб ўтиб Тинч океанига қулаган.