Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда амалдорлар ўз даромадлари ва харажатлари ҳақида декларация топширадилар
30.08.2017 12:20,  
16

Ўзбекистонда давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари даромад ва мол-мулк тўғрисида декларация топширишлари шарт этиб белгиланади. Бу каби ўзгаришлар "Давлат хизмати" ҳақидаги қонунчилик лойиҳасида кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасида ёзилишича, давлат хизматида амал эгаллаган мансабдорлар ("кичик мутахассис" тоифасидагилардан ташқари), ҳар йили мол-мулк, оладиган даромадлари ва қиладиган сарф харажатлари ҳақида маълумот беришлари керак бўлади. Шунингдек, давлат хизматчиларининг оила аъзолари, хусусан ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари (шу жумладан асраб олинганлари ҳам) мол-мулк ва даромадлари ҳақида декларация тақдим этишлари керак бўлади.

Айрим тоифадаги давлат хизматчилари учун қўшимча талаблар белгиланиши мумкин. Шу жумладан, уларнинг оила аъзолари рўйхати кенгайтирилиши мумкин. Қўшимча талаблар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади

Даромад, харажатлар ва мол-мулк тўғрисида декларацияни тақдим этмаслик ёхуд тўлиқсиз, нотўғри маълумотларни тақдим этиш мансабдорнинг давлат хизматидан четлатилиши учун асос бўлиб хизмат қила олади.

Ҳужжатда шунингдек, Ўзбекистон президенти қошида давлат хизматлари масалалари бўйича ваколатли давлат орган тузилиши назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан