Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Кореянинг Япония устидан ракета учиргани сабаби маълум бўлди
30.08.2017 12:30,  
12

Корея Марказий Телеграф Агентлиги кеча тонгда Шимолий Корея армияси томонидан амалга оширилган баллистик ракета синови бўйича баёнот берди, дея хабар бермоқда Xinhua​ агентлиги.

КХДР ҳукуматининг маълум қилишича, ўрта масофага парвоз қиладиган баллистик ракета синови АҚШ ва Жанубий Корея армияларининг қўшма ҳарбий машғулотларига жавоб тариқасида амалга оширилган. Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Ин ракета синовини пойтахтдаги ҳарбий базадан туриб шахсан ўзи бошқарган.

Қайд этиш жоизки, кечаги ракета синови мамлакат тарихида биринчи марта поятхт Пҳеняндаги базадан амалга оширилган. Ракета парвози АҚШнинг Тинч океанидаги объектларини нишонга олиш вазифаси юклатилган Hwasong​ артилелрия қўшинлари томонидан амалга оширилган. Hwasong​-12 баллистик ракетаси 550 км баландлик ва 2 700 км узоқликка парвоз қилгани қайд этилган.

Баллистик ракета Тинч океанидаги нишонни уриши учун Япониянинг Ҳоккайдо ороли устидан учиб ўтгани маълум қилинган. Шимолий Корея ҳукумати ракета парвози бежизга Япония ҳаво ҳудуди орқали амалга оширилмаганини ҳам эътироф этган. Қайд этилишича, 1910 йил 29 августда Кореяни Япония мустамлакасига айлантириш бўйича шартнома кучга кирган бўлиб, Ким Жонг Ин ҳукумати мазкур “шармандали” келишувнинг 107 йиллиги муносабати билан ракета синовини ўтказишга қарор қилган.

Маълумот учун, 1910 йилнинг 22 августида Япониянинг Кореядаги генерал-губернатори Тераучи Масатаке ва Корея бош вазири Ли Ван Ёнг ўртасида Кореяни Япония мустамлакаси сифатида тан олиш бўйича шартнома имзоланган. Корея устидан суверенитет тўлалигича Японияга топширилишини тасдиқловчи мазкур шартнома Корея қироли Кожонг томонидан имзоланмаган бўлишига қарамай, 29 август санасидан кучга кирган ва Корея қироллиги буткул тугатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан