Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон роҳинжа мусулмонлари масаласини БМТ Бош Ассамблеясида кўтаришга ваъда берди
30.08.2017 14:18,  
8

Туркия президенти Мянмада роҳинжа мусулмонларига қарши давом этаётган зўравонликларга ўз муносабатини билдирди. Якшанба куни TRT Haber​ телеканалида махсус чиқиш қилган Ражаб Тоййиб Эрдўғон жаҳон ҳамжамиятини Мянманинг Ракҳайн штатидаги нотинч вазият қаршисида «кўр ва кар» бўлиб туришда айблаган.

Мянманинг Ракҳайн вилоятида ўтган ҳафтанинг жума тунида полистия постлари ва ҳарбий қисмга қуролли исёнчилар ҳужум қилиши ортидан бошланган ҳарбий ҳаракатлар туфайли роҳинжа миллатига мансуб мусулмон тинч аҳоли жабр кўрган. Мянма ҳарбийлари қуролсиз эркаклар, болалар ва аёлларни ҳам шафқатсизларча ўлдириш, уйларни бузиш ва қишлоқларга ўт қўйишда айбланмоқда.

Мянма ҳукумати Ракҳайн штатида “терроризмга қарши кураш” олиб борилаётганини маълум қилган. Шанба кунидан бери давом этаётган нотинчлик оқибатида камида 109 киши қурбон бўлган ва минглаб одамлар ўз уйларидан ҳайдаб чиқарилган. Ҳимоясиз роҳинжалар қўшни Бангладеш ҳудудига қочиб ўтишга ҳаракат қилишган. Ҳозирга қадар 400 мингдан ортиқ роҳинжаларга жой берган Бангладеш ҳукумати қочқинларни қабул қилмаслигини маълум қилган.

Мянмада мусулмон аҳолига кўрсатилаётган зўравонлик ва гуманитар инқирозга мусулмон мамлакатлардан ҳозирча фақат Туркия ҳукумати муносабат билдирган. Ражаб Тоййиб Эрдўғон 19 сентябр куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида Мянмадаги зўравонликлар муаммосини кўтариб чиқишини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан