Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Испаниялик отахон сайёрамизнинг энг кекса эркаги деб даъво қилинмоқда
30.08.2017 14:29,  
11

Дунёдаги энг ёши улуғ эркак сифатида кўриб келинган Исроил Кристалнинг 11 август куни 114 ёшда вафот этиши ортидан энг кекса эркак мақомини кимга беришни аниқлаш учун ҳаракатлар бошланиб кетди. The Local​ нашри испаниялик Франсиско Нунес Оливерани энг кекса эркак эканлигини иддао қилмоқда.

Франсиско Нунес Оливера 13 декабрь куни 113 ёшга тўлади. У 1904 йилда Испания ғарбидаги Биенвенида қишлоғида туғилган. Марчена лақаби билан танилган отахоннинг тўрт фарзанди, 9 невара ва 15 эвараси бор.

Унинг хотини 1988 йилда вафот этган. Икки нафар ўғли ҳам оламдан ўтган Франсисконинг 81 ва 78 ёшли қизлари ҳали ҳаёт бўлиб, 112 ёшли отахон катта қизи Мария Антония билан бирга яшайди. Франсисконинг оиласи узоқ умр кўрадиганлардан чиқиб қолди. Унинг укаси Луис 95 ёшда бўлса, синглиси 93 га чиққан.

Франсиско Оливера бутун умр далада меҳнат қилганини айтади. 40 йил аввал тишлари тўкилиб кетган, 90 ёшида бир буйраги олиб ташланган, 98 ёшида кўз пардасида ва 108 ёшида сийдик йўлида жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган Франсиско ҳозирда ҳаракатлана олмайди. Аммо 107 ёшга қадар ўзи кўчаларда сайр қилгани айтилади.

Франсиско Оливеранинг исми ҳозирча Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олмаган. Унинг ёши ҳақиқатдан ҳам аниқлиги исботланиши кутилмоқда. Испания жаҳондаги аҳолиси энг узоқ умр кўрадиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Европанинг энг кекса аёли, 115 ёшли Ана Вела Рубио ҳам испаниялик саналади. Жаҳондаги энг ёши улуғ инсон эса ямайкалик Виолет Браун бўлиб турибди. Ҳужжатларда унинг таваллуд санаси 1900 йил 10 март этиб белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан