Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алмазбек Атамбаев сайловлардан сўнг Қирғизистонда беқарорлик юз беришидан ҳадиксираяпти
30.08.2017 18:48,  
3

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев жорий йил 15 октябр куни бўладиган президент сайловлари натижалари бўйича республикадаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга йўл қўймаслигини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Бугунги кунда президент сайловига 24 нафар номзод қўйилган. Аввал уларни сони 59 нафар бўлган эди.

Қирғизистон ижтимоий демократик партияси сиёсий кенгаши томонидан собиқ бош вазир Сооранбай Жээнбеков номзоди қўйилган. Уни Атамбаев қўллаб-қувватламоқда.

"Ҳозир мамлакатда тебранишлар бўлмоқда. Ҳукумат сайловдан сўнг вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни олдини олиш маъмурий чораларни қўлламоқда. Мен шу йил 1 декабргача республика президенти ҳисобланаман. Бу вақт мамлакатимизни яна нотинчликларга қайтармоқчи бўлганларни жазолашга етади. Айниқса, мени халқ қўллаб қувватлаётган пайтда. Биз шундай қийинчиликлар, чекловлар вa талофатлар билан йўлимизни топдик. Лекин олдинги тартибларни истайдиганлар ҳам бор. Қирғизистондан тижорат манбаси, унинг табиий бойликлари, инсонлар фожеаларидан фойда кўришни истайдиган кучлар бор. Бунга асло йўл қўймаймиз", — деди журналистларга Атамбаев.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Атамбаевнинг президентлик ваколатлари шу йил 1 декабрда якунланади ва конституцияга асосан у қайта президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан