Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кучли ёғингарчилик туфайли Мумбай кўчалари Венецияга айланди
30.08.2017 18:52,  
12

Ҳиндистонда давом этаётган ёмғирлар фасли Мумбай шаҳри аҳолисига катта қийинчилик туғдирмоқда, деб ёзади Guardian​ нашри.

Сешанба куни ёққан кучли ёмғир туфайли Ҳиндистоннинг иқтисодий ва молиявий пойтахти кўчалари сувга тўлган. Ноқулай об-ҳаво шароити шаҳардаги транспорт ҳаракатини ишдан чиқаргани учун ҳар куни миллионлаб одамлар фойдаланадиган поезд ва метро ҳаракати тўхтаб қолган.

Ёғингарчиликнинг кучайиши Мумбай аэропртида бир қатор парвозларнинг бекор қилиниши ёки кечикишига сабаб бўлган. Табиий офат туфайли мактаблар фаолияти тўхтатилгани хабар қилинган. Одамлар уйларига етиб олишлари учун сув кечиб боришларига тўғри келган. Айни пайтда Мумбай кўчалари Италиянинг Венеция шаҳрини эслатади.

Бу йилги ёмғирлар фасли Жанубий Осиё мамлакатлари учун улкан талафотлар етказди. Сув тошқинлари Ҳиндистон, Бангладеш ва Непалда мингдан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетган ва миллионлаб одамларни уйсиз қолдирган. Бу йилги табиий офат сўнгги йиллардаги энг талафотлиси бўлгани айтилмоқда.

Кучли жала ва сув тошқинлари туфайли Мумбайда қутқарув хизматлари фаолияти кўнгилдагидек ишлай олмаяпти. Метеорологлар ёғингарчилик яна камида бир сутка давом этишидан огоҳлантирган. Мумбай марказидаги Қирол Эдвард шифохонаси сув билан тўлгани учун педиатрия бўлими ишдан чиққани хабар қилинган. Шифокорлар сув тошқинлари чиқиндиларни тарқатиши орқали инфекция тарқалишидан хавотир олишмоқда.

Ҳиндистонда ёмғирлар фаслида сув тошқинлари рўй бериши одатий ҳол саналади. Мамлакатнинг энг йирик шаҳри бўлган Мумбай 2005 йилда йирик сув тошқинларига дучор бўлган эди. Ўшанда табиий офат туфайли шаҳарда 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан