Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мянмадан 19 мингга яқин роҳинжалар Бангладешга қочиб ўтди
31.08.2017 09:15,  
3

Роҳинжа мусулмонларига қарши ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган Мянма мусулмонларининг қўшни Бангладешга қочиб ўтиши давом этмоқда, дея хабар берди Al Jazeera​ телеканали Халқаро Миграция Ташкилоти баёнотига таяниб.

Олти кун ичида камида 19 минг нафар роҳинжа қочқинлари Бангладеш чегарасидан ўтишга муваффақ бўлган. Уларнинг аниқ сонини ҳисоблаш мушкул, боиси, муҳожирларнинг ҳаммаси ҳам рўйхатдан ўтказилмаган. Қочқинларнинг кўпчилиги хаста ва толдан тойган кишилар ва жароҳатланганлардан иборатлиги маълум қилинган. Халқаро ҳамжамият ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари исёнчилар ҳужуми учун Мянма армияси томонидан тинч аҳоли оммавий жазога тортилаётганидан хавотир билдирмоқда.

25 август куни Ракҳайн штатидаги полиция постлари ва ҳарбий базага АРСА (Аракан роҳинжалари озодлик армияси) исёнчилари ҳужум қилиши Мянма армиясининг роҳинжаларга қарши ҳарбий амалиётлари бошланишига сабаб бўлган эди. Исёнчилар гуруҳи 2012 йилда буддавий террорчилари томонидан роҳинжа мусулмонлари қирғин қилиниши ортидан Саудия Арабистонида истиқомат қилувчи роҳинжалар томонидан ташкил этилгани айтилади.

Гувоҳлар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари сўзларига кўра, исёнчиларга қарши кураш бошланган кундан бошлаб Мянма армияси роҳинжалар қишлоқларига ўт қўйиш, уйларни бузиб ташлаш, қуролсиз кишилар, аёллар ва болалардан иборат тинч аҳолини ўққа тутиш каби жиноятларни содир этган. Аскарлар ҳатто чақалоқларни ҳам ўлдиришдан тойишмагани ҳақида хабарлар тарқалган.

Душанба куни ҳарбийлар Бангладеш билан чегарада қўшни мамлакатга қочиб ўтишга уринган тинч аҳолига ўқ узгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳозирга қадар оммавий зўравонликлардан қанча киши қурброн бўлганига оид маълумотлар йўқ. Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган Ракҳайн штатидаги буддавийлар ибодатхоналарга кўчирилгани айтилмоқда.

400 мингдан ортиқ роҳинжа қочқинларига бошпана берган Бангладеш ҳукумати қочқинларни бошқа қабул қилмаслигини эълон қилган эди. Душанба куни Бангладеш чегарачилари юзлаб муҳожирларни ортга қайтишга мажбур қилгани тўғрисида хабар берилган. Айни пайтда Мянманинг Бангладеш билан чегараси яқинида яна кўплаб роҳинжалар тўхтатиб қолингани айтилмоқда.

БМТ бош котиби Антонио Гутерреш Бангладешдан қочқинларни қабул қилишни сўраган. Халқаро ташкилот Мянма ҳукуматидан тинч аҳолига қарши куч ишлатмаслик ва роҳинжаларни дискриминация қилмасликни сўраган. Айни пайтда, БМТ Мянма армиясининг исёнчиларга жавоби этник тозалаш ва инсониятга қарши жиноятлар сифатида кўрилишини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан