Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея Ким Жонг Инга суиқасд қилишни режалаштирмоқда
31.08.2017 09:18,  
7

Шимолий Корея билан уруш келиб чиқиш эҳтимоли кучайган бир шароитда Жанубий Корея разведкасига КХДРнинг юқори даражали амалдорларини йўқ қилишга тайёргарлик кўриш топшириғи берилган. Бу ҳақида Telegraph​ нашри хабар тарқатди.

Душанба куни Жанубий Корея президенти Мун Же Ин Мудофаа вазирлиги мулозимлари билан мажлис ўтказган. Йиғилишда Шимолий Кореядан бўладиган ногаҳон ҳужумга тайёр туриш масаласи муҳокама қилинган. Президент ва армиянинг юқори даражали зобитлари Жанубий Кореянинг мудофаа қобилиятини кучайтириш бўйича қатор ўзгаришлар қилишга келишишган.

Мун Же Ин ҳарбий қўмондонларга Шимолий Кореядан бўлажак таҳдид ва ҳужумга ҳозирлик кўриш учун армияни ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берган. Президент Мун Шимолий Кореянинг тажовузкорона хатти-ҳаракатлари чегарадан чиққан тақдирда, армияни зудлик билан жанговар ҳолатга келтиришга тайёр туришни тайинлаган.

Мамлакат бош вазири Ли Наг Ён армиядан жанговар қисмлар, хусусан, авиация ва денгиз флоти кучлари миқдорини ошириш ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтиришни сўраган. Шимолий Корея билан уруш бошланадиган бўлса, КХДР артиллерияси чегарадаги демилитаризация қилинган зона бўйлаб жойлашган Жанубий Корея мудофаа қўшинларини бомбардимон қилиши мумкин. Мудофаа чизиғи эса пойтахт Сеулдан атиги 80 км масофада жойлашгани билан хатарли ҳисобланади.

Жанубий Кореянинг мудофаа лойиҳасидан Шимолий Кореядаги мингдан зиёд марраларга ракета ва лазер бошқарувли бомба билан зарба бериш режаси ҳам ўрин олган бўлиб, нишонга олинажак объектлар орасида ядровий қуроллар сақланадиган ва ракеталар учириладиган ҳарбий базалар бор.

Булардан ташқари, Жанубий Корея армияси КХДР ҳукуматининг муҳим аъзолари ва етакчилари, жумладан, мамлакат раҳбари Ким Жонг Инни йўқ қилиш билан вазифаланган махсус кучларни тайёрлашга ҳам топшириқ олган. Махсус қўшин аъзолари Пҳенянга бориш ва урушни тезроқ якунлаш учун лозим бўлса, Шимолий Корея раҳбариятига суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан