Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






65 нафар болага жинсий тажовуз қилган католик руҳонийсига суд ҳукми ўқилди
31.08.2017 16:56,  
13

Виктория штат суди австралиялик руҳоний Гералд Ридсдейлнинг жазо муддатини яна 11 йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб ёзмоқда Guardian​ нашри.

Дунёнинг энг машҳур педофилларидан бири ҳисобланган Гералд Ридссдейл 1994 йилда 9 нафар болага жинсий тажовуз қилишда айбдор деб топилиб, 12 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди. Шундан бери католик руҳонийсига қарши жиноят ишлари давом эттирилган. Йиллар давомида унга қарши қўзғатилган ишлар кўпайгандан-кўпайиб, суд маҳкамалари жазо муддатини узайтириб борган.

2006 йилги суд ишида унинг тажовузига дучор бўлган болалар сони 54 нафарга етгани маълум қилинган. 83 ёшли Гералд Ридсдейл 23 йилдан бери қамоқда сақланмоқда. У 2019 йилда муддатидан олдин озодликка чиқиш имконига эга бўлиши кутилаётган эди. Аммо тергов натижалари Ридсдейл тажовузи қурбонлари сони 65 нафарга етганини аниқлаган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари собиқ руҳонийдан жабр кўрганлар сони юздан ортишини маълум қилишган. Жиноятчининг ўзи ҳам юздан ортиқ болага тажовуз қилганини бир неча марта тан олган. Жинсий тажовузга учраганлар 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалардир. Суднинг янги ҳукмига биноан, жиноятчига нисбатан 2022 йилгача амнистия қўлланилмайди.

Гералд Ридсдейл 1961 йилда Виктория штатидаги Балларат шаҳарчасида жойлашган Авлиё Патрик черкови раҳбарлигига тайинланган. Руҳоний 1988 йилгача, яъни 27 йил давомида машъум жиноятлар билан шуғулланган. Суднинг сўнгги қарори билан унинг жазо муддати умумий ҳисобда 51 йилга етказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан