Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ё Кореяни ютишимиз ёки футбол ўйнашни йиғиштириб қўйишимиз керак" — Одил Аҳмедов
31.08.2017 22:08,  
5

"Ё Кореяни ютиб ғалаба қозонишимиз ёки футбол ўйнашни йиғиштириб қўйишимиз керак. Мухлислар олдида қарзимиз бор, шуни узишга ҳаракат қиламиз", - деди Ўзбекистон термаси сардори Одил Аҳмедов Хитойга қарши учрашувидан сўнг берган интервьюсида.

Ўйин қийин кечди. Учрашувда бир неча қулай вазиятларга эга бўлганимизга қарамай, мағлуб бўлдик. Чунки кўплаб имкониятларни кўкка совурдик. Шундай бўлгач, биз урмаганимиздан кейин, бизга гол уришади-да.

Сўнгги беллашувда бизни фақат ғалаба қаноатлантиради. Ё Кореяни ютиб ғалаба қозонишимиз ёки футбол ўйнашни йиғиштириб қўйишимиз керак. Мухлислар олдида қарзимиз бор, шуни узишга ҳаракат қиламиз, - Аҳмедовнинг сўзларини келтиради "Дарё".

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашидаги сўнгги учрашувни 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан