​Ўзбекистон дунёнинг энг кучли 50 армияси рўйхатидан ўрин олди

01.09.2017 | Ўзбекистон | 2686

Ўзбекистон дунёнинг энг кучли 50 армияси рўйхатидан ўрин эгаллади. Ушбу рейтинг Global Firepower томонидан тузилган бўлиб, кучли армияларни танлаб олишда 50 дан ортиқ омиллар инобатга олинган.

Рейтингда энг кучли учлик сифатида АҚШ, Россия ва Хитой қайд этилган. МДҲ давлатлари орасидан ушбу рейтингдан шунингдек, Украина(30 ўрин), Беларус (49 ўрин) эгаллаган.

Мисол учун кучлилик даражаси мамлакат эга қуролларнинг умумий ҳажмига эмас, балки аслаҳалар хилма-хиллигига қараб белгиланган.

Ядро захиралари эътиборга олинмаган бўлсада, давлатлар бу учун бонусга эга бўлганлар. Шунингдек, рейтингга киритилишда географик омиллар, ҳудуд очиқлиги ва саноат ривожланиши даражаси ҳам муҳим ўрин касб этган.

Бундан ташқари, ишчи кучига эгалик даражаси ҳам энг муҳим омиллардан бири сифатида эътиборга олинган.