Озишга ёрдам берадиган мавсумий маҳсулотлар

02.09.2017 | Тиббиёт | 2435

Мавсумий маҳсулотлар маҳаллий бўлгани учун қатор афзалликларга эга. Бир мамлакатдан иккинчисига етказиб бериладиган меваларга қайта ишлов берилади, бунда фойдали моддаларнинг бир қисми йўқолади. Мавсумий мевалар айнан пишган вақтида бой таркибга эга бўлади, шу туфайли уларни август охири ва сентабр бошида  истеъмол қилиб, организмни витамин ва микроелементлар билан бойитиш керак.

Қуйида эса айни пайтда дастурхонингиздан ўрин олиши шарт бўлган маҳсулотларни санаб ўтамиз.

Тарвуз

скачанные файлы (23)

Кўп ширин газли ичимлик ва дўконда сотиладиган шарбат ичувчи, пишириқлар, колбаса ва бошқа технологик ишлов берилган озиқ-овқатларни кўп ейдиган кишиларда магний етишмаслиги кузатилади. 150 г тарвуз эса кишининг магнийга бўлган суткалик талабини қондиради.

Мутахассислар тарвузнинг бошқа хусусиятларини ҳам қайд этади. Чунончи, унда калий тузлари кўп миқдорда бўлгани сабабли у яхшигина пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Шу туфайли у озиш жараёнида юзага келадиган шишишлардан халос этади.

Помидор

скачанные файлы (24)

Помидор С витаминига, шунингдек, ултрабинафша нурланишдан ҳимоя қилувчи ликопин моддасига эга. Ликопин озаётганлар учун ҳам фойдалидир: у ёғлар парчаланаётган пайтда юзага келадиган яллиғланишни йўқотади. Ликопин яхши сингиши учун уни димлаб ёки ёғлар билан бирга (масалан, зайтун ёғи) истеъмол қилиш зарур.

Олма

скачанные файлы (25)

Олманинг асосий қиммати — пектин. Ушбу табиий сорбент организмдан ёғлар парчаланиши натижасида ҳосил бўлган оғир металлар, радионуклидлар ва зарарли маҳсулотлар тузларини чиқариб ташлашда ёрдам беради. Микроелементларнинг кенг турларига эга бўлиш учун турли рангдаги олмаларни тановвул қилинг.

Асал

скачанные файлы (26)

Ушбу маҳсулот таркибидаги фитонсид туфайли энг яхши антисептиклардан бири ҳисобланади. У тўқималар тез тикланишига туртки беради, шу сабабли ёшлик ва гўзалликни сақлаб қолишда муҳимдир. Асал юқори калорияга эга эканлиги ва қондаги қанд миқдорини оширишини ҳисобга олиб, уни нонуштадан кейин кунига кўпи билан 1 чой қошиқ миқдорида истеъмол қилиш маслаҳат берилади.

Ёнғоқ

скачанные файлы (27)

Ёнғоқ иштаҳани яхшигина босади, омега-3 политўйинмаган ёғ кислоталари билан тўйинтиради ва глюконеогенез — озиш пайтида мускул тўқимаси глюкозага айланиши олдини олади.

Ёнғоқни қуритиб ёки хом ҳолда ейиш тавсия этилади, қовурилиш чоғида  улар таркибидаги ёғ оксидланади.