Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея водород бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди
3.09.2017 17:57,  
8

Корея марказий телеграф агентлиги Шимолий Кореяда водород бомбаси яратилганини маълум қилди. Янги ишланмалар билан Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Иннинг шахсан ўзи танишган.

«Стратегик ядровий қурол ишлаб чиқиш бўйича Корея меҳнат партияси топшириғига мувофиқ бизнинг атомчиларимиз мамлакат шимолида қитъалараро каллаклар учун водород бомбасини синовдан ўтказди», — дейилади баёнотда.

Ушбу синовлар натижасида Хитой сейсмология маркази 6,3 ва 4,6 магнитудали зилзилалар қайд этди. Хитойлик мутахассислар бу зилзилаларнинг сабаблари портлаш ва вайроналиклар сифатида баҳоламоқда.

Август охирида Шимолий Корея “Хвасон-12” баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Шимолий Корея қўмондонлигининг таъкидлашича, ракета АҚШнинг Тинч океанидаги Гуам оролигача етиб бора олади. Синов вақтида ракета Япониянинг Хоккайдо ороли устидан учиб ўтиб, сувга тушган. Пхеньян бу синовларни АҚШ базасига ҳужум олдидан “муқаддима” деб атаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан