Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўлбола машинада юрган хитойликка жарима солинди
27.07.2016 09:00,  
11

Хитойлик 34 яшар йигит қўлбола автомобиль ясади ва маҳаллий полицияни учратгунга қадар бамайлихотир миниб юрди, деб ёзади carzone.uz.

Умумфойдаланиш йўлларида юрган қўлбола спорткар дизайни олақуроқ тарздадир. Орқадан Lamborghiniни эслатади, олдидан бир қанча машҳур маркаларнинг омихтасига ўхшайди. Капотида эса Porsche эмлемаси турибди.

Кузов панеллари полимер кўпигидан ясалган, двигатель мотоциклники. Узатмалар қутиси икки турдаги тезликка эга. Олақуроқ спорт машинасида фара, ускуналар панели, ҳаттоки, спортча ўриндиқлар ва бошқўйгичгача бор.

Аммо автомобиль учун энг муҳим бўлган давлат рақами, қайддан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома сингари “икир-чикир”ларга суперкарсоз йигит ортиқча аҳамият бермади ва бу унга қимматга тушди. Ахир, Хитойда ноқонуний машина бошқаришга кескин чора қўлланади. Полиция унга 4500 юанлик (675 доллар) жарима белгилади. Ундан ташқари 12лик тизимдаги жарима балларидан 6тасини олди (ҳаммасини олса, ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажралади).

Шунга қарамасдан бу ҳодисага некбинлик руҳида қараган маъқул. Негаки, дунёга машҳур автомобилсоз Энзо Феррари ҳам бир замонлар қўлбола машинада юрган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан