Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тижорат банклари хорижий валюта операцияси учун лицензия олиши шарт эмас
4.09.2017 11:02,  
3

Ўзбекистон банкларига хорижий валютада операцияларни амалга оширишга лицензия бериш амалиёти бекор қилинади. Тижорат банкларининг хорижий валюта билан амалга оширадиган операциялари банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилади. Бу тартиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2 сентябрда имзоланган «Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича дастлабки чоралар тўғрисида»ги Фармонда белгиланган.

Фармонга кўра, хорижий валютада кредит бериш ва уни қайтариш шартлари тижорат банклари томонидан, томонлар келишувига асосан кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, мустақил белгиланади.

Хорижий валюта олди-сотдиси бўйича комиссион тўловлар миқдори ҳам тижорат банклари томонидан мустақил белгиланши қайд этилган.

Ҳужжатда хорижий валюта олди-сотдиси бўйича юзага келадиган хатарлар ҳам банклар ваколати доирасига киритилган. Яъни хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ хатарлар тадбиркорлик хатарига киритилади ва уларни бошқариш тижорат банклари ваколатига киради.

Аввалроқ мазкур ҳужжатга асосан 5 сентябрдан бошлаб тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан эркин равишда хорижий валюта сотиб олиниши ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан