Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамзан Қодиров Мьянма ҳукуматини жиддий танқид остига олди
4.09.2017 12:31,  
3

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Мьянмада мусулмонларнинг катта босим остида қолаётганида ҳукумат айбдор, деган фикрни илгари сурмоқда. Шунингдек, у Instagram'даги саҳифаси орқали норасмий мурожаатини йўллаган.

Мьянманинг асосан мусулмон рохинжалар яшайдиган Аракан штатида охирги ҳафта давомида кўплаб ҳужумлар ва оммавий қотилликлар содир этилди. Айни пайтда 58 минг рохинжа қўшни Бангладешга қочиб кетгани маълум.

Қодировнинг сўзларига қараганда, интернетда рохинжаларга қарши жиноятларни исботловчи кўплаб видео ва фотоматериаллар жойлаштирилган.

«Журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мусулмонлардан тозаланаётган Ракхайн штатига кириш тақиқланган. Рохинжага 90 фоизи буддавий бўлган 50 миллиондан ортиқ аҳолиси бор мамлакатнинг бутун ҳарбий машинаси ҳужум уюштирмоқда. Сиёсатчилар ва жаҳон етакчиларининг Мьянмадаги воқеаларга реакцияси замонавий дунёнинг буткул ахлоқсиз эканлигини намойиш қилмоқда», — таъкидлади Қодиров ўз мурожаатида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан