Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом маданияти маркази қурилишига Алишер Усмонов кўмак кўрсатмоқда (видео)
4.09.2017 12:46,  
46

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тошкентаги Хастимом мажмуасига ташриф буюриб, номи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази деб ўзгартирилган муассаса ташкил этилиши лойиҳалари билан танишди.

Шавкат Мирзиёев марказ қурилиши бўйича тақдим қилинган лойиҳага алоҳида эътибор қаратди. Президент ўз сўзида марказ биноси қурилишида асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг иштироки алоҳида эътиборга молик эканини таъкидлади.

«Бу марказ бизнинг ислом дини тарғиботидаги юзимиз бўлади. Шундай экан, унинг ташқи кўриниши, бу ерда ишлатиладиган қурилиш материалларига ҳам эътибор қаратиш лозим. Одатдаги, кўзимиз ўрганиб қолган лойиҳалардан воз кечиб, янги шакл ва дизайн топишимиз керак», — деди давлатимиз раҳбари.

«Дунё ҳамжамиятида бундай марказ, ислом цивилизацияси маркази яккаю ягона бўлади, худо хоҳласа. Шунинг учун биз бу марказнинг қурилишига жуда катта эътибор қилаяпмиз. Бу ерга кириб чиққан инсоннинг дунёқараши ўзгаради, маънавияти камол топади. Ислом цивилизацияси марказидан Ислом эницклопедияси чиқарамиз. Ўзбек миллатини яна бир марта тараннум қиламиз. Булар асло кичкина масалалар эмас. Мана, бизнинг ватандошимиз, Алишер Бурҳонович Усмонов бу борада биз билан ҳамкорлик қилиб, катта мадад кўрсатмоқда. Ватандошимизнинг шундай катта кўмак кўрсатиши тарихда қолади. Бундай бино албатта тарихда қолиши керак», — деди Президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан