Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Шимолий Кореянинг навбатдаги ядровий синовларини қоралади
4.09.2017 16:00,  
3

КХДРдаги навбатдаги ядровий синовлар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилинди, дейилади ТИВ расмий сайтида эълон қилинган баёнотда. 

ТИВ баёнотида таъкидланишича, КХДРнинг 3 сентябр куни ўтказилган ядровий синови Ўзбекистонни ташвишга солиб, БМТнинг Хавфсизлик Кенгашининг резолицияларни қўпол равишда бузилишидир ва жаҳон ҳамжамиятининг Корея ярим оролида тинчлик ва ўзаро ишонч муносабатларини ўрнатиш йўлидаги ҳаракатларига мутлақо зид.

Шунингдек, Ўзбекистон расмий Пхеньянни дунёда ва минтақада тинчликка раҳна солиши мумкин бўлган провакацион ҳаракатлардан ўзини тийиш бўйича дунё ҳамжамиятининг фикрига қўлоқ солишга қатъий чақирган.

Бундан ташқари, Марказий Осиёни ядро қуролидан ҳоли ҳудудга айлантириш ташаббускори сифатида Ўзбекистон Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги битим талабларига қатъий риоя этиш лозим деб ҳисоблайди. Ядровий қуролни қўллаш хавфларни камайтириш масалаларига катта эътибор берилиши ҳақида баён этилган.

Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг Корея ярим оролида вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлаши ва бу фақатгина сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилинишига умид билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 сентябрь куни Шимолий Корея водород ўқли ракетани синовдан ўтказди. Ракета синови тўғрисидаги буйруқни Шимолий Корея етакчиси Ким Жонг Ин берди.

Шимолий Корея водород ўқли ракетани синови натижасида радиация тарқалиши ёки атроф-муҳитга бошқа салбий оқибатларга олиб келмалигини маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея томонидан водород ўқли бомбани синовдан ўтказилганлиги бўйича ўз муносабатини билдирган. Жумладан, Вашингтон ўзи ва ўзига иттифоқдош давлатларни ҳимоя қилиш учун барча дипломатик ва ядровий қурол имкониятларини ишга солишга тайёр.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан