Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Элон Маск учинчи жаҳон уруши бошланиш сабабини айтди
4.09.2017 20:59,  
5

SpaceX ва Tesla компанияси асосчиси Элон Маск Россия президенти Владимир Путин "Сунъий ақл ривожлантириш соҳасида етакчи бўлган давлат дунёга ҳукмдорлик қилади" деган сўзларига изоҳ берди.

"Бошланмоқда….", — деб ёзган у твитерда Россия президенти баёнотига.

"Мен уйлайманки, сунъий ақл соҳасидаги етакчиликка бўлган интилиш охир оқибат Учинчи жаҳони урушига олиб келади", — деб ёзган Маск.

Ярославл шаҳрида "Келажакка интилган Россия" мавзусида бўлиб ўтган очиқ дарсда Россия президенти Путин сунъий заковат дунёга янги имкониятлар очиши ва йирик хавф-xатарларни юзага келтириши ҳақида сўз юритган эди.

Элон Маск шу йил июл ойида АҚШ Миллий губернатор ассоциациясида берган маърузасида, сунъий ақл яратиш инсоният учун жиддий хавфларни юзага келтириши сабабли уни чеклаш зарурлиги таъкидланган.

Шунингдек, жорий йил август ойида Маск БМТга сунъий ақл асосида бошқариладиган ва инсон таъсирисиз ўқ отиши мумкин бўлган қуролни ишлаб чиқишни тақиқлаш зарурлиги ҳақида мурожаат ёзган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан