Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инҳа университети контракт пулини сўмда белгилади
5.09.2017 08:01,  
392

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 2017-2018 ўқув йили учун талабаларнинг тўлов-шартнома миқдорини миллий валютада белгилади.

Маълумки, 2017 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли фармонни имзолади. Ушбу фармонга кўра, товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар, шунингдек, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланади.

Юқоридаги Президент фармонини бажариш ҳамда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида, IUT маъмурияти 2017 йилнинг 5 сентябрь кунидан бошлаб университетда тўлов-шартнома асосида таълим олувчи талабалари шартнома пулини Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган ҳажмда тўлайдилар.

Шу билан бирга 2017-2018 ўқув йили учун шартнома пулининг тўланмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йил 2 сентябрь куни амалдаги бўлган курс (1 АҚШ доллари – 4210,35 сўм) асосида тўланади. 2017-2018 ўқув йили учун миллий валютада ўрнатилган таълим тўлов пули сўм бошқа валюталарга нисбатан ўзгарса ҳам, шартнома тўлов пули ўзгармайди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 2 сентябрь ҳолатига «Компьютер ва дастурий инжиниринг» (SOCIE) факультетида бир йиллик шартнома пули 5000 АҚШ долларини, «Логистика» (SOL) факультетида эса 5250 АҚШ долларини ташкил этган эди. Тўловлар Ўзбекистон миллий валютасида Марказий банк тўлов куни ўрнатган курси бўйича амалга оширилар эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан