Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Pokemon Go ортида яширинган ҳақиқатлар
28.07.2016 18:07,  
22

Кўчаларда зомби сингари смартфон экранига тикилиб юрганларни учратиш ноодатий ҳол бўлмай қолди. Жамият Покемон Го эпидемиясига чалинди. Кишининг ақлу ҳушини ўз измига солиб қўядиган бу қадар завқли ўйинни ишлаб чиқишдан асл мақсад нима? Бунинг учун ўйиннинг яралиш тарихига бир оз назар солиш кифоя.

Смартфонга юкланган ўйин иловаси интернетдан тортиб, GPSгача фойдаланади. Хўш, афтидан беозор кўринган япон мультфильмлари қаҳрамонлари ортида нима яширинган?

Покемон Го ўйинини Жон Хенке томонидан асос солинган Niantic Labs компанияси ишлаб чиқарган. Жон ташкил қилган Keyhole, Inc номли жойларни хариталаштириш лойиҳаси кейинчалик Google томонидан сотиб олинган. Keyhole, Inc ҳомийси эса In-Q-Tel саналади. In-Q-Tel 1999 йилнинг февралида Марказий разведка бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган ва молиялаштирилади.

Ҳа, бу ўйин тузувчилари учун жуда катта фойда келтиради.

Бундан атига 10-15 йил олдин жойлар юқори аниқликда акс этган хариталар махфий саналган. Ҳаттоки, кенг фуқаро оммаси учун мўлжалланган айрим хариталар атайин хатолик билан чоп этиларди. Геодезия ва картография соҳаларида фаолият юритувчи мутахассислар буни яхши билишади.

Google Map пайдо бўлди ва сайёрамизнинг яширин нуқтасининг ўзи қолмади. Хариталар жойнинг юқоридан тасвирини мунтазам янгилаб туриши ҳеч биримизга сир эмас.

Гугл-Стритс автомобиль-роботлари ҳар бир гадойтопмас кўчага кириб чиқади ва тасвирга туширади.

Хўш, қўлга киритилмаган нима қолди? Сояси қуюқ дарахтларнинг ости, давлат ташкилотларининг ичкариси, автомобиль киролмайдиган соябонли иншоотлар, ертўлалар ва уйларимизнинг ичи.

Сиз ғаройиб ўйинни смартфон ёки планшетингизга юклайсиз ва беозор юмалоққина махлуқчалар ўрнашган жойни турли ракурсдан тасвирга туширасиз. Ажойиб профессионал съёмка, шундай эмасми?

Дарвоқе, ўйинни очаётганингизда Niantic сизни огоҳлантиради: “Биз давлат тузилмалари ва хусусий компаниялар билан ҳамкорлик қиламиз..” Қизиқ пайтда ким ҳам буни ўқиб ўтирарди? Олтинчи пунктида эса “Браузеримизда Do not track (Ортимдан кузатма) имконияти йўқ” деб огоҳлантиради. Бошқача ифодаласак, кузатишган ва кузатишади.

 Биз эса банклар, ҳуқуқни муҳофаза этиш ташкилотлари ва кучишлатар идоралар, кўздан пана иншоотлар ва хонадонларимиз – барча-барчасининг ичигача тасвирга туширамиз ва бу тасвирлар қаерга кетишини билмаймиз.

Ҳушёр бўлинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан