Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Ўрта Осиёда биринчи бўлиб Мянмадаги вазият юзасидан хавотир билдирди
5.09.2017 14:02,  
4

Қирғизистон ҳукумати Мянмадаги мусулмонлар ҳолати бўйича жиддий хавотир изҳор қилди ва инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга чорлади, деб хабар қилди РИА Новости Қирғизистон ТИВга таянган ҳолда. 

Ўтган ҳафта давомида Мянма ҳукумат кучлари ва рохиня мусулмон жангарилари билан бўлган бўлган тўқнашувларда 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Қирғизистон ТИВнинг баёнотида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти уставларига амал қилган ҳолда, Мянмада мусулмонлар билан боғлиқ вазият Қирғизистон Республикасини жиддий ташвишга солаётгани ва ушбу низо фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлиги баён этилган.

Кеча Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков, террорчилик ва оммавий тартибсизликлар хавфини олдини олиш мақсадида 5 сентябр куни ўтказилиши режалаштирилган Қирғизистон — Мянма терма жамоалари ўйини бекор қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ракҳайн мусулмонлари — 19 асрнинг охирида Британия колонистлари томонидан Бангладешдан Мянмага кўчириб ўтказилган. Орадан шунча вақт ўтиши ва роҳиняларнинг сони 1,5 миллион кишига етган бўлишига қарамасдан маҳаллий бутпараст аҳоли уларни ноқонуний мигрантлар деб ҳисоблайди. Ракҳайнларнинг аксариятида Мянма фуқаролиги ҳам йўқ.

Инсонпарварлик ташкилотлари ва БМТ “Ракҳайнда давом этаётган хунрезликлардан минглаб одамлар жабр кўраётгани юзасидан чуқур ташвишда эканлиги”ни баён этишдан нарига ўта олишмаяпти. Бир қатор давлатлар ҳукуматлари, жумладан, Покистон, Туркия ва Индонезия раҳбарлари Мянмани ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган. Туркия ҳукумати бир неча марта жаҳон ҳамжамиятини роҳинжалар масаласида «кўр ва кар» ҳамда томошабин бўлиб туришда айблаган.

Ҳозирга қадар 400 мингдан ортиқ роҳинжаларга жой берган Бангладеш ҳукумати қочқинларни бошқа қабул қилмаслигини эълон қилган эди. БМТ бош котибининг сўрови ва Туркия ҳукуматининг қочқинлар таъминоти учун харажатларни ўз зиммасига олиши тўғрисидаги баёнот ортидан Бангладешга қочқинлар киришига рухсат берилган. Охирги 10 кунда 90 мингга яқин роҳинжа мусулмонлари Бангладеш ҳудудига ўтишга муваффақ бўлган.

Бир қатор мамлакатларда Мянмада давом этаётган шафқатсизликларга қарши намойишлар бўлиб ўтган. Жумладан, 3 сентябр куни Москвадаги Мянма элчихонаси олдида 800 дан ортиқ намойишчилар тўпланган. Бугун эса Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида минглаб одамлар намойишга чиқиши кутилмоқда. Шунингдек, Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди Ракҳайндаги вазиятни муҳокама қилиш учун Мянмага сафар қилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан