Қирғизистон Қамбарота ГЭСини Ўзбекистон билан бирга қуради

05.09.2017 | Ўзбекистон | 3244

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўшни Қирғизистонга ташрифи давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари Қирғизистон президенти билан бир қатор муҳим масалаларни келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаев билан қўшма баёноти чоғида сув масалалари бўйича “жиддий” келишиб олганликларини билдирди. “Бишкек оқшоми” сайтининг ёзишига қараганда Мирзиёев: “Биз аниқ келишиб олдик. Алмазбек Шаршенович, биронта ҳам электр станцияси Ўзбекистоннинг иштирокисиз қурилмайди, деди. Мен тўла қўшиламан. Биз ҳам молия билан, ҳам ресурсларимиз билан фаол иштирок этамиз”, деб айтган. Шунингдек, Қамбарота гидроэлектр станцияси Ўзбекистон билан биргаликда қурилиши маълум қилинган.

Азалдан Қирғизистоннинг ГЭС қуришига оид масала йиллар давомида ўзбек-қирғиз муносабатларининг белгилаб келган. Собиқ президент Ислом Каримов даврида расмий Тошкент Қамбарота ГЭСи қурилишига қарши позицияни намоён этиб келарди.