Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Lamborghini деҳқон қўлига тушса кўринг. Видео
29.07.2016 06:27,  
60

Ижтимоий тармоқларда турли қишлоқ хўжалик ишларига мослаштирилган автомобиллар расмини кўргансиз. “Нексия”нинг ичидан бошини чиқариб турган ғунажин ёки кўринмай қолгунича маккапоя ортилган “Ласетти” суратини томоша қилгач, мириқиб хахолагансиз, деб ёзмоқда carzone.uz.

Қурилиш материаллари бозорининг юк ташувчи айрим машиналари дизайнида эса ғоят истеъдодли конструкторнинг қўли сезилади. Масалан, расмдаги “такомиллаштирилган” Волганинг устига автобус ортсангиз ҳам кўтаради ;)

Дарвоқе, нозиктаъб хорижликлар ўзини сенлаб, қимматбаҳо автомобилини сизлайди, деб ўйласангиз адашасиз. Суперкар эгаси ҳам сизу бизга ўхшаган одам. У ҳам фермерлик билан шуғулланиши, хўжалик ишлари билан банд бўлиши мумкин.

Қуйида томоша қиладиганингиз видео қаҳрамони австралиялик Lamborghini автомобилига тиркама улаб, ичига бир той сомон ва уй ҳайвонларини солиб, шаҳар кўчаларида бемалол кезиб юрибди. Бортдаги эчкилар маза қилиб пичан кавшаб шаҳар айланмоқда. Ахир, уларни кимсан Lamborghini машинаси тортиб кетмоқда.

Томоша қилинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан