Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ангела Меркелга сайловолди митингида помидор отишди
6.09.2017 10:42,  
3

Сешанба куни Ангела Меркель Гейдельберг талабалар шаҳарчасида сайловолди митингида чиқиш қилган вақтида номаълум шахслар унга қарата помидор отди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар қилмоқда.

Ҳукумат етакчилигига номзод уч минг сайловчи қаршисида сўзга чиққан. Оломонга яқинлашганда унга қарата иккита помидор отилган, уларнинг бири канцлернинг чап сонига теккан.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Меркель бунга кулиб қўйган.

Полициячилар уни бир-бирига алоқасиз икки одам отган, деб ҳисоблайди. Помидоротарларнинг шахси аниқлангани йўқ.

Ангела Меркель Насроний-Демократик иттифоқ ва Насроний-ижтимоий иттифоқ блокидан канцлерликка номзод саналади. Сайлов 24 сентябрда ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан