Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ҳудудида қўй ўғирлаган Ўзбекистон фуқароларининг иши судда кўрилмоқда
6.09.2017 14:16,  
4

Россиянинг Улан-Уде туман суди уй ҳайвонларини ўғирлашда айбланаётган уч нафар Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олиш жараёнини 3 ноябрга қадар узайтирди, деб хабар қилди суд матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, айбланувчилар 2017 йилнинг март ойидан май ойига қадар Улан-Уде ва Бурятия ҳудудида қўй ва йирик шохли жониворларни ўғирлаш ишлари билан шуғулланганлар.

Хусусан, Иволга туманида 11та қўй, 2та новвос, Мухоршибир туманида эса 13та қўй, Тарбагатай туманида — 3та қўй, Байкал олди туманида — 2та қўй ўғирланган.

Хабарга кўра, айбланаётган ўзбекистонликлар шу турдаги жиноятларни содир этганликлари учун муқаддам судланган, ҳеч қаерда ишламасликлари қўшимча қилинган.

"Айбдолар озодликда юрса, тергов ва суддан яширинишлари ўз жиноий фаолиятларини давом эттиришлари мумкин", — дейилади суд матбуот-хизмати хабарида.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг икки нафари Россия ҳудудида қонунга зид равишда яшаб юрганликлари аниқланган. "Вақтинча яшашга рухсатнома муддати 2013 ва 2015 йиллардаёқ тугаб кетган, дейилади хабарда.

Айбланувчилар 200 минг рубл миқдорида жаримага тортилишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан