Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон иқтисодиёт вазири The Wall Street Journal мухбирини қабул қилди
6.09.2017 16:59,  
6

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигида The Wall Street Journal газетаси мухбири Ярослав Трофимов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашув чоғида журналист Ўзбекистон иқтисодиётида кейинги йилларда юз бераётган ўзгаришлар билан таништирилди.

Иқтисодиёт вазири Галина Саидова меҳмонга саноат, қишлоқ хўжалиги, солиқ ва божхона тизими, валюта соҳасидаги янгиликлар, шунингдек, мамлакатда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун яратилаётган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистоннинг яқин ва узоқ хориж давлатлари билан савдо ҳамкорлиги жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Маълумот учун, The Wall Street Journal АҚШнинг энг нуфузли нашрларидан бири ҳисобланади. Газетанинг кунлик тиражи 1,2 миллион нусхани, интернет-аудиторияси эса 42 миллион кишини ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан