Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия бош вазири Россияга қарши ядровий қурол ишлатишга тайёр
29.07.2016 15:49,  
3

Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй ядровий қуролдан "қўрқитувчи куч" сифатида фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.   

Мэй бир кунлик сафар билан келган Братиславадаги матбуот-анжуманида журналист ундан Россияга қарши ядровий қурол ишлатишга тайёрлиги ҳақида сўраган.

Словакиянинг TV3 телеканали мухбири берган савол ўтган ҳафтада британ парламентида ўтган ядровий салоҳият бўйича дебатлар билан боғлиқ ҳолда берилган.

"Ҳақиқатан ҳам, ўтган ҳафтада Буюк Британия парламентида ядровий дастуримизнинг давом эттирилиши ҳақида муҳим овоз бериш ўтди. Дебатлар вақтида менинг қўрқитувчи куч сифатида ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрлигим масаласи қўйилди. Мен "Ҳа" деб жавоб бердим", деб айтди Мэй.

18 июлда Мэй британ парламентидаги биринчи нутқида гўёки Россия ва Шимолий Корея томонидан солинаётган таҳдид сабабли Буюк Британиянинг ядровий кучларини модернизациялаш зарурлигини таъкидлаб ўтганди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан