Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Умрни узайтирувчи энг самарали парҳез аниқланди (маҳсулотлар рўйхати)
6.09.2017 18:20,  
42

Сан-Францискодаги Калифорния ҳамда Дэвис университетининг бир гуруҳ олимлари кетопарҳез мия фаолиятини яхшилаши ва умрни узайтиришини аниқлади.

Мутахассислар турли гуруҳларга ажратилган кемирувчиларни кетопарҳез усулида боқишди. Тажрибада мобайнида кетопарҳез сақлаган қари сичқонлар ёш сичқонларга қараганда пухта хотираси билан ажралиб турарди. Парҳезкор қари сичқонлар лабиринтда қийналмай йўл топди ва бошқа масалаларни ҳам осонликча ҳал қилди. Бундан ташқари уларнинг орасида ўлим ҳам сезиларли даражада камайди.

Кетопарҳез сақлаганда углеводлар ёғ ва оқсил ўрнини эгаллайди, бу организмни энергия манбаси сифатида глюкозадан эмас, ёғ кислоталари ва кетонлардан фойдаланишга ундайди. Шу тариқа кетопарҳез мия ҳужайраларини “энергия тежаш” режимига ўтказади, натижада ҳужайралар қариши секинлашади.

Хўш, кўпчиликка нотаниш бўлган кетопарҳез атамаси ўзи қандай бўлади? Нима ейиш мумкину, нимани емаслик керак? Хавотирга ўрин йўқ – сизни қиммат ёки ноодатий маҳсулотларни истеъмол қилишга мажбурламаймиз.

Кетопарҳезда истеъмол қилинадиган маҳсулотларнинг ўзигина эмас, уларнинг миқдори ҳам аҳамиятлидир. Углеводлар тановулини бутунлай тўхтатиш керак эмас, жуда кам миқдорда ейиш керак. Энг мақбули бир суткада 50 грамм углевод истеъмол қилишдир, бу мушаклар ва мия учун етарли.

Кетопарҳезда зарур маҳсулотлар рўйхати

  • Парранда ва ҳайвон гўшти
  • Балиқ (ёғлиси ҳам)
  • Творог
  • Тухум
  • Пишлоқ
  • Ёнғоқлар
  • Сабзавотлар (ҳаммаси эмас)
  • Сут

Айтиш лозимки, сабзавотлар таркибида углевод кам. Шунинг учун уларнинг умумий калориясини ҳисобга олиш зарур (бир суткада 50 граммдан ошмаслиги лозим). Масалан, турли кўкатлар кетопарҳезга жуда мос, чунки таркибида углевод ўта кам.

Гўшт ва сут маҳсулотларини етарлича истеъмол қилиш мумкин. Гўштлардан энг яхшиси курка ва товуқ гўштидир. Балиқлардан лосось ва сельдь ейиш керак.

Кетопарҳезда қуйидаги маҳсулотлар истеъмоли қатъиян тақиқланади

  • Ёрмалар
  • Узум
  • Банан
  • Ёпиб пиширилган емаклар
  • Лавлаги
  • Сабзи
  • Картошка
  • Макарон
  • Шакар

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан