Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон дунёнинг энг сахий мамлакатлари қаторидан жой олмади
6.09.2017 18:50,  
9

Буюк Британияда жойлашган халқаро Хайр-эҳсон Ташкилоти (CAF) томонидан жаҳон мамлакатларининг йиллик сахийлик рейтинги эълон қилингани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Тадқиқотчилар 139 мамлакатда 148 минг кишида сўровнома ўтказиб, Жаҳон Сахийлик Рейтингини тузишган. Бу йилги рейтингда Ўзбекистон аҳолисининг сахийлик кўрсаткичларида кескин пасайиш кузатилган. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ўзбекистон бу йилги рейтингда 27 ўринга пастлаб, 139 мамлакат орасида 40 балл билан 38-ўринга лойиқ кўрилган. Юртимиз аҳолиси бу йилги рейтингда анча ортда қолганини кўриш мумкин. 37 ва 39-ўринлардан мос равишда Финляндия ва Ироқ мамлакатлари аҳолиси жой олган.

Тадқиқот муаллифлари Ўзбекистонда кузатув ва сўровномалар Рамазон ойида ўтказилганига алоҳида урғу беришган. Боиси, Рамазон ойида мусулмонлар орасида бир-бирига ёрдам бериш ва хайр-эҳсон қилиш кўрсаткичи юқори бўлади. 2016 йилги рейтингда Ўзбекистон тарихда илк бор энг сахий мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилган ва 11-ўринга муносиб кўрилган эди.

Сўровнома давомида ҳар бир мамлакатда минг кишидан хайр-эҳсон қилиш, кўнгилли хизмат қилиш ва нотаниш кишиларга ёрдам кўрсатишга доир саволалар сўралган. Учта саволдан иборат сўровнома Gallup тадқиқот фирмаси томонидан World Poll initiative дастури доирасида ўтказилган. Ўзбекистон аҳолиси хайрия қилиш бўйича 27, кўнгилли хизмат кўрсатиш бўйича 75 ва бегоналарга ёрдам кўрсатиш бўйича 46-ўринга муносиб кўрилган.

Умумий рейтингда 65 балл билан Мянма аҳолиси биринчи ўринни банд этган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларга, мос равишда, Индонезия ва Кения лойиқ кўрилган. Ўтган йили иккинчи ўринда қайд этилган АҚШ бу йил бешинчи ўринга тушиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан