Американинг Regis University университети тадқиқотчилари Facebook ижтимоий тармоғида вақт ўтказиш стрессни ошириши ва безовталикни келтириб чиқаришини аниқлади. Оқибатда юқори нафас олиш йўлларининг инфекциялар билан касалланиш хавфи ортиб боради.
Олимлар мунтазам Facebookда вақт ўтказадиган 89 нафар талабанинг хатти-ҳаракатини ва ундаги қонуниятни аниқлади. 10 кунлик тадқиқот натижаси Computers in Human Behavior журналида нашр этилди.
Facebook фойдаланувчилари оладиган ахборотнинг катта қисми инсоннинг иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқда кимнинг дўстлари кўп бўлса, безовталикдан улар кўпроқ азият чекади.