Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инсоннинг қоши ҳақидаги қизиқарли маълумотлар. Нега бизга қошлар керак?
7.09.2017 14:51,  
2167

Нега бизга қошлар кераклиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Нега табиат бизни қошлар билан сийлади? Кўзлар, лаблар ва ҳаттоки бурун ҳақида ҳам кўп маълумот мавжуд. Қошлар ҳақида эса маълумот унчалик кўп эмас.

Кўзлар устидаги бир нечта туклар эстетик ва амалий физиологик вазифаларни бажаради. Қошларнинг ҳақиқий физиологик вазифаси кўзларни манглайдан, юздан тушадиган терлардан ва ёмғирдан ҳимоя қилишдир. Эстетик жиҳатдан эса қошлар юзга жозиба бахш этади, юз ва кўзларни кўркам қилади ва ҳаттоки характерни ҳам белгилаб бериши мумкин. Шунинг учун бўлса керак, қошларнинг кўриниши мода билан ёнма-ён юриб, ўзгариб борган. Турли даврларда ва мамлакатларда қошларга бўлган муносабат қандай бўлган?

Уйғониш даврида юзда қошларнинг мавжуд бўлиши хунуклик белгиси сифатида баҳолангани учун уларни олдириб юришган.

Қадимги Мисрда табиий қошлар ўрнига сунъий қошлар чизиш урфда бўлган. Табиий қошни қиртишлаб, улар ўрнига икки чаккагача етадиган қош чизишган.

Қадимги Осиё халқларида қалин қошлар қадрланган. Уларда мавжуд бўлган таомилга кўра, кимнинг қоши қалин бўлиб, унга ип боғлаб олганлар энг бахтли саналган.

Ўрта асрда хитойлик қизлар қошлари қаншаригача ўсишини орзу қилган. Сабаби бундай қошга эга бўлган қизлар илоҳий гўзалликка бурканган, дея талқин этишган.

Қошларни қаншаргача қалам ёки ўсма билан бўяшни бугун тожик ва ўзимизнинг ўзбек аёллари орасида ҳам кузатиш мумкин.

18 аср зодагон хонимларининг омма олдида ясама қошсиз кўриниши одобсизлик белгиси бўлган. Ясама қошларни, одатда, сичқон юнгларидан тайёрлашган. Эътироф учун нималарга бел боғламайди-я бу аёллар?!

Бир қошдаги туклар сони ўртача 200-250тани ташкил қилади. Aммо қоши қалин инсонларда бу кўрсаткич 1000тага ҳам етиши мумкин.

Қош ранги, шакли ва қуюқлиги инсон юзининг муҳим белгиларидир. Қош ўлчамларига қараб биз бошқаларни тезроқ таниб олишимиз мумкин. Массачусетс университети олимлари ўтказган тадқиқот бунга яққол исбот бўла олади. Олимлар портретда акс этган шахсларнинг қошларини ўзгартиришганда иштирокчиларда шахсни таниб олишда муаммолар пайдо бўлган.

Физиономия билан шуғулланадиган соҳа вакиллари кўзга нисбатан кўпроқ қош шакли таҳлили билан шуғулланадилар.

Қош сочга нисбатан анча секин ўсади. Қош юлиб олинганда, янгиси ўсиб чиқиши учун тўрт ой муддат керак бўлади.

Aйрим мусулмон мамлакатларида аёллар қошларини олдириши ёки тердириши учун албатта эрларидан рухсат олиши талаб қилинади.

Шунингдек, қош шаклига қараб инсонларнинг мойилликлари ҳақида ҳам фикр юритиш мумкин. Техник ақлий салоҳиятга эга одамларнинг қошлари тўғри чизиқда жойлашган бўлади. Ижодкорликка мойил, ҳиссиётли шахсларнинг қоши эса ёйсимон шаклда бўлиши ҳам аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан