​Жиззахда туғилган миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди Ўзбекистонда хайрия фаолияти билан шуғулланади

07.09.2017 | Жамият | 6286

Адлия вазирлиги Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шодиев халқаро фондининг Бош офиси Лихтенштейн князлигида жойлашган бўлиб, асосий мақсади илмий, тиббий, ижтимоий, маданий ва таълим соҳаларида лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик қилиш ҳисобланади.

Фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар уйларига гуманитар кўмак ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш лойиҳаларига хайрия ёрдами кўрсатишдан иборат.

Ваколатхонанинг раҳбари этиб Кейт Элизабет Магуайр тайинланган.

Маълумот учун, Фаттоҳ Шодиев 1953 йилда Жиззах вилоятида туғилган бўлиб, ҳозирда Бельгия фуқароси ҳисобланади.

Шодиев халқаро фонди ваколатхонаси рўйхатдан ўтказилди

Маълумотларга қараганда, Шодиев "Eurasian National Resources Corporation" (ENRC) компанияси ҳаммуассиси бўлиб, бойлиги 3 млрд доллардан ортиқ деб баҳоланган. Фаттоҳ Шодиев Бельгиянинг энг бой кишиси ҳисобланади.

Фаттоҳ Қаюмович 1996 йилдан буён хайрия фаолияти билан шуғулланиб келади.