Етти бот сизга мадад беради

30.07.2016 | Технологиялар | 1423

Павел Дуровнинг Телеграм мессенжери интернет фойдаланувчилари орасига ботлари билан кириб келди. Бот (ёки робот) мессенжерда, умуман олганда, барча хизматларни бажара олади. Бирор-бир саволга жавоб беришдан тортиб, маълумот тарқатишгача, сайтга фойдаланувчини қайддан ўтказишдан тортиб “ақлли уй”ни бошқаришгача – ҳаммасини эплайди. Беминнат хизматчи, кечаси ухламайди. Бугунги кунда телеграмда минглаб ботлар бор, деб ёзмоқда terabayt.uz сайти.

Қуйида Hi-Tech Mail.Ru тўплаган етти фойдали ботнинг таърифини келтирамиз.

@zdorobotдан бирор дорининг таърифини сўрасангиз, батафсил жавоб оласиз, ҳаттоки, аломатларига қараб касалликни аниқлашга ҳаракат қилади. Тўғри, врач ўрнини босмайди, аммо тегишли шифокорга тўғридан-тўғри ҳавола бера олади.

@zdorobotни қўшиш

Доллар курси ошяптими, тушяптими? Нефт нархи биржада қанча туради? Буларнинг барини аниқлашда @ratebot сизга ёрдам беради.

@ratebotни қўшиш

Кечқурун қайси фильмни томоша қилишни режалаштиряпсизми? Сизга жанрига қараб кино танлашда @kinomanbot кўмакчи бўлади.

@kinomanbotни қўшиш

ОАВ об-ҳавони тез-тез эслатаверса, диққат бўлманг – об-ҳаво маълумоти бўлмаса, икки одамнинг бири суҳбатни бошлаш учун мавзу тополмайди. Бу масалада телеграмдаги маслаҳатчингиз @weatherman_bot ботидир. У сизнинг яшаш жойингизни сўрайди, сиз истаган тилда ва йўсинда (қисқа ёки батафсил) об-ҳаво башоратини тақдим этади.

@weatherman_botни қўшиш

Қандай таом тайёрлашни билмай турганлар @mycookbot билан кенгашиши мумкин. Қўлингиз остидаги масаллиқларни ёзасиз, у эса кўпни кўрган пазанда сингари қандай овқат тайёрлашни айтиб беради. Балки, қўшимча масаллиқ сотиб олишингизга тўғри келар. Рецептларни алоҳида сақлашингиз, шунингдек, ўз вариантингизни таклиф қилишингиз ҳам мумкин.

@mycookbotни қўшиш

Простокринация офис ходимларининг офатидир. Сиз бу сўзнинг маъносини билмайсизми? Оддий тилда орқагасурарлик дейиш мумкин, батафсил ушбу манбада келтирилган. Бу муаммо билан курашишда @pomodoro_timer_bot ёрдам беради. Сиз бирор юмушни танлаб устида ишлашни бошлайсиз, кетадиган вақт таймер билан ўлчанади (одатда 25-35 дақиқа) ҳамда виртуал помидорни саватчангизга соласиз. Тўрт помидорни йиғсангиз, узоқроқ танаффус қилишга арзигулик иш бажарибсиз. Сессияни икки соатга белгиласа ҳам бўлади, унда помидорни тўртталаб йиғасиз. Қадрдон бот дам олиш ва ишлаш пайти келганини ўзи эслатади.

@pomodoro_timer_botни қўшиш

Интернетда баъзан ёзишдан кўра кўрсатиш афзал ҳолатлар бўлади. Масалан, жаҳлдор ит расми сизга керак. Бунинг қийин жойи йўқ, расмлар изловчи @imagebotдан dog angry деб сўраш кифоя. Баджаҳл ит расмини ўзи тақдим этади.

@imagebotни қўшиш

Дарвоқе, валюта курси, об-ҳаво ва бошқа янгиликлардан хабардор этувчи ўзбекча ботлар ҳам мавжуддир.