Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон "чиройли" авторақамлар савдосидан 380 миллиард сўм фойда кўриши мумкин
7.09.2017 21:05,  
8

Ўзбекистон товар хомашё биржаси "чиройли" автомобил рақамларини онлайн-аукционларда сотуви натижасида 380 млрд сўм фойда кўриш режалаштирилган. Бу ҳақда РИА Новости ЎзРТХБ савдоларни ташкил этиш директори Азиз Абдуғаниевга таянган ҳолда хабар берди.

Автомобил рақамларининг савдоси 5 сентябр куни янги махсус биржа савдо платформасида йўлга қўйилди. Онлайн-аукционда барча истак билдирганлар қатнашиши мумкин.

Бугунги кунда Тошкент ИИВ ЙҲХББ томонидан аукционга 70 га яқин ҳар хил турдаги рақамлар қўйилган. Автомобил рақамларининг нархи 5,2 миллион сўмдан бошланади. Онлайн-тизимида 500 мингдан ортиқ фойдаланувчилар рўйхатга олинган.

Дастлабки икки кун ичида биржа сайтига 17 минг киши ташриф буюрди. Ҳозирги кунда авторақамларга 9 та буюртма мавжуд.

Шу йил якунига қадар онлайн-аукцион савдоларда 18 минг дона автомобил рақамини сотиш режалаштирилган.

Авторақамларнинг савдоларга қўйилиши Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан